Ўзбекистон терма жамоаси халқаро физика олимпиадасида бешта мукофотни қўлга киритди
Ўзбекистон терма жамоаси халқаро физика олимпиадасида бешта мукофотни қўлга киритди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 4–12 июль кунлари Колумбияда бўлиб ўтган 56-Халқаро физика олимпиадасида (IPhO–2026) Ўзбекистон терма жамоаси бешта мукофотни қўлга киритди. Жамоа ҳисобида иккита кумуш ва иккита бронза медали, шунингдек, битта фахрий ёрлиқ (Honorable Mention) мавжуд.
Кумуш медалларга «ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Асылбек Жуманазаров ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Муҳаммад Абдумаликов сазовор бўлди.
Бронза медалларни «ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактаб вакили Элбек Ураков ҳамда Қўқон шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Ҳасан Камолов қўлга киритди.
Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Жавоҳир Акназаров эса фахрий ёрлиқ (Honorable Mention) билан тақдирланди.