Ўзбекистон Грузияда ўз элчихонасини очади
Ўзбекистон Грузияда ўз элчихонасини очади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Грузияда ўз элчихонасини очади. Дипломатик ваколатхона ташкил этиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича қабул қилинди.
Музокаралар Ўзбекистон раҳбарининг Грузияга давлат ташрифи доирасида Тбилиси шаҳрида тор доирада ҳамда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати маълум қилишича, Ўзбекистон Республикасининг Грузиядаги элчихонасини ташкил этиш учрашувнинг икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган амалий натижаларидан бири бўлди.