Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Маданият

Гаяне Умерова Парижда Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган EXPO 2030 кўргазмасига Ўзбекистоннинг тайёргарлигини муҳокама қилди

UzDaily таҳририяти · 27.06.2026 · 18:40 · 38 views
Гаяне Умерова Парижда Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган EXPO 2030 кўргазмасига Ўзбекистоннинг тайёргарлигини муҳокама қилди

Гаяне Умерова Парижда Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган EXPO 2030 кўргазмасига Ўзбекистоннинг тайёргарлигини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова Халқаро кўргазмалар бюроси (BIE) бош котиби Димитри Керкентзес билан учрашди.

Томонлар келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини, шунингдек, Ўзбекистоннинг “EXPO 2025 Осака” бутунжаҳон кўргазмасидаги муваффақиятли иштироки, унда мамлакат миллий павилиони юксак баҳолангани ва “Мавзуни энг яхши ёритиш” номинациясида олтин мукофотга сазовор бўлганини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон миллий павилионини “EXPO 2030 Риядҳ” бутунжаҳон кўргазмаси учун тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар маданий инфратузилмани ривожлантириш, туризм ва маданий меросни тарғиб этишда халқаро кўргазмаларнинг аҳамиятини ҳам муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Халқаро кўргазмалар бюроси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва халқаро кўргазма лойиҳаларини амалга ошириш бўйича мулоқотни давом эттиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани тасдиқланди.