Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Чехия етакчилари ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон ва Чехия етакчилари ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар
Ўзбекистон ва Чехия етакчилари ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси доирасида Чехия Республикаси Президенти Петр Павел билан қисқа учрашув ўтказди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Савдо, инвестициялар, инновациялар, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишларда кооперацияни ривожлантириш бўйича аниқ лойиҳалар муҳокама қилинди.

Идоралараро алоқаларни фаол давом эттиришга келишиб олинди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.