Спорт

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида «Чертаново» билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида «Чертаново» билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида «Чертаново» билан дуранг ўйнади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-17) жорий йил Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Россиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасида жамоа Москванинг «Чертаново» клубига қарши навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Беллашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Асилбек Алиев гол муаллифи бўлди.

Бу Россия йиғинидаги иккинчи ўйин бўлди: аввалроқ юртдошларимиз ЦСКА ёшлар жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этган эдилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё чемпиони ҳисобланади ва жаҳон чемпионатида юқори мақсадлар билан қатнашишга тайёргарлик кўрмоқда.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.