Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон Traxys North America геология-қидирувга сармоя киритишни муҳокама қилмоқда

Дилафруз Ниязова · 29.04.2025 · 22:40 · 328 views
Ўзбекистон Traxys North America геология-қидирувга сармоя киритишни муҳокама қилмоқда
Ўзбекистон Traxys North America геология-қидирувга сармоя киритишни муҳокама қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. Исламов Traxys North America LLC компанияси президенти Марк Кристофф бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ўтказди.

Учрашувда хориж делегацияси вакилларига Ўзбекистонда тоғ-кон саноати ва геология соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, геология қидирув ишлари ҳамда саноат ишлаб чиқариш жараёнларига инвестицияларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.