Ўзбекистон Сенати Туркия билан парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон Сенати Туркия билан парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон Сенати Туркия билан парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Агзамходжаев Туркия Буюк миллат мажлиси Хавфсизлик ва разведка комиссияси раиси Вейсел Типиўғлу бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати ҳамда парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Икки давлат раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси ва ўзаро ишончга асосланган муносабатлари натижасида Ўзбекистон–Туркия алоқалари стратегик шерикликнинг янги босқичига кўтарилганини таъкидлади. Бугунги кунда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалар қатори парламентлараро мулоқот йўналишида ҳам изчил ривожланиб бормоқда.

Учрашув давомида қонун ижодкорлиги, парламент назорати ва қўмиталар фаолияти юзасидан тажриба алмашиш, шунингдек, икки мамлакат парламентлари ўртасидаги институционал ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг