Ўзбекистон

Мирзиёев ва Иордания қироли ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилишди

Мирзиёев ва Иордания қироли ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилишди
Мирзиёев ва Иордания қироли ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн aл-Ҳусайн билан телефон орқали суҳбатлашди.

Иордания Подшоҳи давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, дўст Ўзбекистон халқига тинчлик-омонлик ва фаровонлик тилади.

Мулоқот давомида Самарқандда ўтган сермаҳсул музокаралар ва эришилган муҳим келишувлар алоқаларимизда янги саҳифа очгани алоҳида қайд этилди.

Мамлакатларимиз ўртасида парламентлараро, ишбилармонлик ва маданий-гуманитар алмашинувлар кенгайиб бораётгани мамнуният билан таъкидланди.

Етакчилар сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо-иқтисодий алоқаларни янада чуқурлаштириш ҳамда олий даражадаги бўлажак тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш муҳимлигига урғу беришди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.