Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Беларусда бўлади
Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Беларусда бўлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 8-9 июль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ташриф дастурига мувофиқ, Минск шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон – Беларусь кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, фармацевтика, енгил саноат, озиқ-овқат ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида кооперацияни ривожлантириш масалалари диққат марказида бўлади.
Маданий-гуманитар алмашинув дастурларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Саммит якунида устувор йўналишларга доир икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.
Таъкидлаш жоизки, ташриф арафасида Минск шаҳрида икки мамлакат ҳудудлари делегациялари ва ишбилармон доиралари иштирокида учинчи Ҳудудлараро форум ҳам бўлиб ўтади.