Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Грузияга келди

UzDaily таҳририяти · 02.07.2026 · 20:46 · 24 views
Ўзбекистон Президенти Грузияга келди

Ўзбекистон Президенти Грузияга келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Тбилиси шаҳрига келди.

Шота Руставели номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини Грузия Бош вазирининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Бугун Грузия Президенти Михаил Кавелашвили билан музокаралар бўлиб ўтади. Эртага, 3 июль куни Ўзбекистон етакчиси Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан учрашувлар ўтказади.