Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг таниқли режиссёри ва сценарийнависи Зулфикор Мусаковга Президент совғаси сифатида Янги Тошкентдан уч хонали квартира топширилди.
Зулфикор Мусаков кўп йиллардан бери ўзбек кинематографияси ривожига ҳисса қўшиб келмоқда. У томошабинлар эътирофига сазовор бўлган «Абдуллажон», «Осмондаги болалар», «Кичкина табиб», «Ватан» ва «Новда» фильмларининг муаллифи ҳисобланади.
Квартиранинг топширилиши режиссёрнинг миллий кино санъатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва хизматларини эътироф этиш белгиси бўлди.