7
Ўзбекистон

Ўзбекистон «Артемида» келишувларига қўшилди

Ўзбекистон «Артемида» келишувларига қўшилди
Ўзбекистон «Артемида» келишувларига қўшилди / Фото: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Ой, Марс, кометалар ва астероидларни тинч мақсадларда тадқиқ этиш ҳамда улардан фойдаланишда халқаро ҳамкорлик тамойилларини белгилайдиган «Артемида» келишувларига қўшилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири маълум қилди.

Ҳужжат 19 октябрь куни икки томонлама музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио томонидан имзоланди.

Ўзбекистон келишувларга қўшилган 77-мамлакат бўлди.

Бахтиёр Саидовнинг сўзларига кўра, ушбу ташаббусда иштирок этиш АҚШ Миллий аэронавтика ва космик фазони тадқиқ қилиш бошқармаси (NASA), шунингдек, келишув иштирокчиси бўлган бошқа давлатларнинг космик агентликлари билан ҳамкорликни кенгайтириш учун янги имкониятлар очади.

Ҳужжат, шунингдек, миллий кадрларни тайёрлаш ва космик технологияларни узатиш учун ҳам имконият яратади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.