Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан биргаликда Самарқанддаги Регистон майдонига ташриф буюрди.
Журналистлар билан суҳбатда Рубио Самарқанднинг халқаро савдо марказларидан бири сифатидаги тарихий аҳамиятини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда ҳам шаҳар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун янги имкониятлар очмоқда.
АҚШ Давлат котибининг Ўзбекистонга илк ташрифи Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтмоқда.