Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Душанбега келди

Ўзбекистон Президенти Душанбега келди
Ўзбекистон Президенти Душанбега келди  

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни амалий ташриф билан Тожикистон Республикасига келди.

Душанбе халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси "Марказий Осиё - Россия" форматидаги иккинчи саммитда ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.