Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Бишкекка ташрифини якунлади

UzDaily · 06.11.2024 · 22:49 · 816 views
Ўзбекистон Президенти Бишкекка ташрифини якунлади

Ўзбекистон Президенти Бишкекка ташрифини якунлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга амалий ташрифи якунланди.

Бугун давлатимиз раҳбари Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиб, кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.

Саммит доирасида Ўзбекистон Президенти Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди.

Ташриф тадбирлари якунлангач, давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди. "Манас" халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси Ақилбек Жапаров кузатиб қўйди.