Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламент делегацияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси (МДҲ ПА) тадбирларида иштирок этади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирлар 2026 йил 19–20 ноябрь кунлари Туркманистондаги «Аваза» миллий туристик зонасида бўлиб ўтади.
Ташриф дастуридан МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Кенгаши йиғилиши ҳамда ташкилотнинг 61-ялпи мажлиси ўрин олган.
Иштирокчилар парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилишни режалаштирган.