Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

ОАВ: «Галатасарой» Аббосбек Файзуллаевнинг трансферига қизиқиш билдирмоқда

UzDaily · 29.03.2025 · 21:25 · 496 views
ОАВ: «Галатасарой» Аббосбек Файзуллаевнинг трансферига қизиқиш билдирмоқда

ОАВ: «Галатасарой» Аббосбек Файзуллаевнинг трансферига қизиқиш билдирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Истанбулнинг «Галатасарой» Москванинг ЦСКА клубида тўп сураётган ўзбек ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда Markaj News.

Манбанинг маълумотига кўра, турк клуби 21 ёшли футболчини трансфер қилиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда ва у атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Жорий мавсумда Россия Премьер-лигасида Файзуллаев 19 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 3 та голли узатма амалга оширди.

Футболчининг ЦСКА билан амалдаги шартномаси 2026 йил июнигача мўлжалланган.

UzDaily · 👁 496 views · 29.03.2025 · 21:25