Спорт

Санам Назарова Баҳрайндаги жаҳон кубогида бронза олди

Санам Назарова Баҳрайндаги жаҳон кубогида бронза олди
Санам Назарова Баҳрайндаги жаҳон кубогида бронза олди / Фото: Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 5–8 ноябрь кунлари Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида ёшлар ўртасида қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада 23 мамлакатдан 121 нафар спортчи иштирок этди. Турнир якунларига кўра, Ўзбекистон вакили Санам Назарова бронза медалига сазовор бўлди.

У шоҳсупага кўтарилиш йўлида Хитой, Гонконг ва Миср спортчиларини мағлуб этди. Ярим финалда эса Гонконгнинг яна бир вакилига мағлуб бўлиб, мусобақани бронза медали билан якунлади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.