Спорт

Инфантино ва Ирматов 2027 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарликни муҳокама қилди

Инфантино ва Ирматов 2027 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарликни муҳокама қилди
Инфантино ва Ирматов 2027 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарликни муҳокама қилди / Фото: Ўзбекистон футбол ассоциацияси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — FIFA президенти Жанни Инфантино ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов FIFA Жаҳон чемпионатида Гватемала терма жамоасини 4:1 ҳисобида мағлуб этган Ўзбекистоннинг U-15 ўсмирлар терма жамоаси футболчилари билан учрашди.

Учрашув давомида улар футболчиларни ғалаба билан табриклаб, жамоага навбатдаги ўйинда ҳам муваффақият тилади.

Томонлар, шунингдек, 2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжонда ўтказилиши режалаштирилган FIFA U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди.

Бўлажак мусобақа икки мамлакат ўртасидаги футбол соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, йирик халқаро мусобақаларни ташкил этиш бўйича тажриба алмашиш ва чемпионатга тайёргарлик ишларини мувофиқлаштириш учун майдон бўлиб хизмат қилади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.