Спорт

Шестаков, Махачев ва Емельяненко Тошкентга келди

Шестаков, Махачев ва Емельяненко Тошкентга келди
Шестаков, Махачев ва Емельяненко Тошкентга келди / Фото: Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Халқаро самбо федерацияси (FIAS) президенти Василий Шестаков, шунингдек, жаҳон аралаш яккакураш санъатининг таниқли вакиллари Ислом Махачев ва Фёдор Емельяненко самбо бўйича жаҳон чемпионати арафасида Тошкентга етиб келди.

Мусобақа 6–8 ноябрь кунлари Ўзбекистон пойтахтидаги Олимпия шаҳарчасида бўлиб ўтади.

Меҳмонларни аэропортда Ўзбекистон спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, шунингдек, Ўзбекистон самбо федерацияси вакиллари кутиб олди.

Жаҳон чемпионатида 101 мамлакатдан спортчилар иштирок этиши кутилмоқда. Жами 700 нафарга яқин самбочи Олимпия шаҳарчаси татамиcига чиқиб, чемпионат медаллари учун кураш олиб боради.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.