Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент ҳокимияти кечки соатларда жамоат транспортидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Пойтахт халқ депутатлари Кенгашининг қарорига мувофиқ, тегишли идоралар 1 декабрга қадар 20 та автобус йўналишида соат 21:00 дан 23:00 гача қатновларни ташкил этиш имкониятини ишлаб чиқиши керак.
Ташаббус 15 та асосий ва бешта боғловчи йўналишга хизмат кўрсатишни назарда тутади. Рўйхатга турар жой массивлари, метро бекатлари, аэропорт, темир йўл ва автовокзаллар ўртасида транспорт алоқасини таъминлайдиган йўналишлар киритилган.
Қуйидаги йўналишларни ўрганиш таклиф этилмоқда:
№ 1 — Қорақамиш-2/4 массиви — «Мустақиллик майдони» метро бекати;
№ 14 — ТТЗ автостанцияси — Шимолий вокзал;
№ 18 — «Ўрикзор» бозори — «Чорсу» савдо маркази;
№ 21 — Қорақамиш-2/4 массиви — «Чилонзор» метро бекати;
№ 24 — Янги Чоштепа массиви — Тошкент вокзали;
№ 28 — Ибн Сино-2 массиви — «Чорсу» бозори;
№ 38 — «Ўрикзор» бозори — Дўстлик-2 массиви;
№ 44 — Яшнобод деҳқон бозори — Юнусободнинг 19-мавзеси;
№ 46 — «Беруний» метро бекати — Бинокор қўрғони;
№ 51 — Юнусободнинг 6-мавзеси — «Чорсу» савдо маркази;
№ 58 — Дўстлик-2 массиви — Тошкент вокзали;
№ 67 — Халқаро аэропорт — Юнусободнинг 19-мавзеси;
№ 72 — Жумабозор — «Амир Темур хиёбони» метро бекати;
№ 85 — Қорақамиш-2/4 массиви — Тошкент вокзали;
№ 93 — Қўйлиқ-1 массиви — Юнусободнинг 13-мавзеси;
№ 98 — Чилонзор буюм бозори — «Электрокабель» заводи;
№ 115 — Дўстлик-2 массиви — «Беруний» метро бекати;
№ 118 — «Ўрикзор» бозори — Тошкент вокзали;
№ 131 — Дўстлик-2 массиви — Қорақамиш-2/4 массиви;
№ 147 — «Чинни» бозори — «Чорсу» савдо маркази.
Кечки қатновларни ташкил этишда автобуслар ҳаракатланиш оралиғини 15–20 дақиқа этиб белгилаш таклиф қилинмоқда. Автобусларнинг жўнаш вақти ҳақидаги маълумотларни бевосита бекатларда ва мобил иловаларда жойлаштириш режалаштирилган. Жадвалга риоя этилишини диспетчерлик хизмати назорат қилиши керак.
Қарорда қайд этилишича, соат 21:00 дан кейин шаҳарда транспорт хизмати кўрсатиш сезиларли даражада қисқаради: йўналишлардаги автобуслар сони камаяди, айрим йўналишларда эса қатновлар тўхтатилади. Ҳужжат муаллифларининг баҳолашича, бу ҳолат аҳолининг ҳаракатланишини қийинлаштиради ҳамда кечки ва тунги вақтда иқтисодий фаолликни чеклайди.
Йўналишлар иш вақтини узайтириш бўйича якуний қарор транспорт хизматларининг имкониятлари баҳолангандан кейин қабул қилиниши керак.