Спорт

Ўзбекистоннинг тўрт нафар боксчиси Жаҳон кубогининг кейинги босқичига йўл олди

Ўзбекистоннинг тўрт нафар боксчиси Жаҳон кубогининг кейинги босқичига йўл олди
Ўзбекистоннинг тўрт нафар боксчиси Жаҳон кубогининг кейинги босқичига йўл олди / Фото: Ўзбекистон Бокс федерацияси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда World Boxing ташкилоти шафелигида ўтказилаётган бокс бўйича Жаҳон кубогининг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоасининг тўрт нафар вакили ғалаба қозонди.

Мусобақалар Олимпия шаҳарчасида бошланди. Биринчи куни рингга Ўзбекистоннинг беш нафар боксчиси кўтарилди, уларнинг тўрт нафари кейинги босқичга йўл олди.

50 кг вазн тоифасида Шодиёржон Меликузиев Қозоғистон вакили Даниял Сабитни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

65 кг вазн тоифасида Абдураҳмон Маҳмуджонов Таиланд вакили Бунжонг Синсирига 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

85 кг вазн тоифасида Норбек Абдуллаев россиялик Идар Занилов устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Аёллар ўртасида 51 кг вазн тоифасида Феруза Қозақова Япония вакили Юна Нишинакини 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

57 кг вазн тоифасида Ҳуморабону Мамажонова россиялик Людмила Воронцовани 4:1 ҳисобида енгди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.