Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Лондонда ўтказилаётган London Chess Classic 2026 халқаро турнирининг иккинчи турида англиялик шахматчи Майкл Адамс билан дуранг ўйнади.
Партия ½–½ ҳисоби билан якунланди. Турнир вақтида Адамснинг рейтинги 2597, Абдусатторовники эса 2772 очкони ташкил этган.
Учинчи турда Абдусатторов украиналик гроссмейстер Василий Иванчукка қарши баҳс олиб борди. Уларнинг партияси ҳам ½–½ ҳисоби билан дуранг натижа билан якунланди.
Иванчукнинг рейтинги 2635 очкони ташкил этган.