7
Спорт

«Нефтчи» Ўзбекистон чемпиони бўлди: клубнинг еттинчи унвони

«Нефтчи» Ўзбекистон чемпиони бўлди: клубнинг еттинчи унвони
«Нефтчи» Ўзбекистон чемпиони бўлди: клубнинг еттинчи унвони / Фото: ПФЛ.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғонанинг «Нефтчи» клуби футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатини еттинчи марта қўлга киритди. Суперлиганинг 29-турида жамоа ўз майдонида «Динамо» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашув давомида мезбонлар рақибдан икки гол фарқи билан ортда бораётган эди. Жамшид Искандеров пенальтидан икки марта аниқ фойдаланиб, «Нефтчи»га ҳисобни тенглаштиришга ёрдам берди.

Қўлга киритилган бир очко мавсум якунланишига бир тур қолганида чемпионликни расмийлаштириш учун етарли бўлди.

Бунга қадар фарғоналик клуб 1992, 1993, 1994, 1995, 2001 ва 2025 йилларда мамлакат чемпиони бўлган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.