Спорт

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинда Кот-д’Ивуарга мағлуб бўлди

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинда Кот-д’Ивуарга мағлуб бўлди
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинда Кот-д’Ивуарга мағлуб бўлди / Фото: Ўзбекистон футбол ассоциацияси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон футбол бўйича ўсмирлар терма жамоаси 2026 йилги U-17 жаҳон чемпионатининг илк учрашувида Кот-д’Ивуар терма жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ҳал қилувчи гол рақиблар томонидан учрашувнинг 89-дақиқасида киритилди.

Кот-д’Ивуар терма жамоаси 7-дақиқада Яонинг голи эвазига ҳисобни очди. 51-дақиқада Ҳакимов ҳисобни тенглаштирди. Бироқ 89-дақиқада Диаррассуба иккинчи голни киритиб, ўз жамоасига ғалаба келтирди.

Учрашув 20 ноябрь куни E гуруҳи доирасида бўлиб ўтди. Ушбу гуруҳнинг бошқа баҳсида Италия терма жамоаси Ямайкани 6:0 ҳисобида мағлуб этди. Федерико Крочи иккита гол муаллифи бўлди. Шунингдек, Диего Перилло, Жоэле Жамматтеи ва Томас Корильяно ҳам ўз номларини таблога ёздиришди. Яна бир гол Ямайка футболчиси Жамари Ноланнинг автоголи сифатида қайд этилди.

FIFA U-17 жаҳон чемпионати 2026 йил 19 ноябрдан 13 декабрга қадар Қатарда бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 12 та гуруҳга тақсимланган 48 та терма жамоа иштирок этмоқда.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.