Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон миллий терма жамоаси Доҳада бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Саудия Арабистони терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувнинг 19-дақиқасида Шерзод Эсанов ҳисобни очди. 23-дақиқада Фирас Ал-Бурайкан мувозанатни тиклади.
35-дақиқада Эсанов иккинчи голини киритиб, Ўзбекистон терма жамоасини яна олдинга олиб чиқди.
50-дақиқада ҳакам Саудия Арабистони терма жамоаси футболчиси Али Лажамини майдондан четлатди. У Аббосбек Файзуллаевга нисбатан қўпол ўйин қилгани учун қизил карточка билан жазоланди.
Учрашув Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
https://t.me/uzdailymedia/255