Шошилинч
7
Ўзбекистон

Саида Мирзиёева Канада элчиси билан алоқаларни муҳокама қилди

Саида Мирзиёева Канада элчиси билан алоқаларни муҳокама қилди
Саида Мирзиёева Канада элчиси билан алоқаларни муҳокама қилди / Фото: Ўзбекистон Президенти Администрацияси матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Канада элчиси Кристофер Дагган билан учрашди.

Томонлар савдо-инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва виза тартиб-таомилларини соддалаштириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Саида Мирзиёеванинг хабарида маълум қилинди.

Учрашувда ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Саида Мирзиёева қўшма ташаббуслар Ўзбекистон ва Канада ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқиши, фуқаролар учун имкониятларни кенгайтириши ҳамда амалий манфаат келтиришига ишонч билдирди.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.