Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Ўзбекистонда маҳаллалар учун рақамли платформалар тақдим этилди

Дилафруз Ниязова · 25.08.2026 · 13:00 · 16 views
Ўзбекистонда маҳаллалар учун рақамли платформалар тақдим этилди
Ўзбекистонда маҳаллалар учун рақамли платформалар тақдим этилди / Фото: Видеодан олинган кадр.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмасида маҳаллалар даражида аҳоли билан ишлаш самарадорлигини ошириш ва замонавий технологияларни жорий этишга қаратилган «Raqamli mahalla», «Aqlli mahalla» ва «Mahalla AI» рақамли платформалари тақдим этилди.

«Raqamli mahalla» платформаси хонадонлар ва фуқароларнинг ижтимоий ҳолатини таҳлил қилиш, эҳтиёжманд оилаларни аниқлаш, ишсизлар билан манзилли иш олиб бориш ҳамда аҳоли мурожаатларининг ижросини назорат қилиш имконини беради.

«Mahalla AI» Ўзбекистондаги 8 992 та маҳалла ҳақидаги маълумотларни ягона рақамли муҳитда бирлаштиради. Фойдаланувчилар оддий ўзбек тилида саволлар бериб, зарур маълумотларни тезкор равишда олишлари мумкин.

Тақдимотда келтирилган маълумотларга кўра, айни пайтда платформада 7 786 нафар маҳалла раиси рўйхатдан ўтган. Фойдаланувчилар учун 12 хил роль кўзда тутилган.

Шунингдек, иштирокчиларга «Урганч — ақлли шаҳар» тизимининг иш натижалари намойиш этилди. Ҳозирги вақтда унга 300 дан ортиқ сервис интеграция қилинган.

Тақдим этилган ечимлар нафақат маҳалла ходимларининг ишини соддалаштиришга қаратилган. Улардан фойдаланиш аҳоли муаммоларини эрта аниқлаш, маълумотларни таҳлил қилиш ва манзилли ечимларни излаш имкониятларини кенгайтириши керак.