Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва давлат ташрифи билан мамлакатимизга келган Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов суҳбат ўтказдилар.

Мулоқот чоғида давлат раҳбарлари бир-бирларини қутладилар ва икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Сўнг Туркманистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бошланди. 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.