Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Ўзбекистон ва Руминия иккиёқлама солиқ солинишини олдини олиш мақсадида Баённомани имзолашди

Беҳзод Ҳожиматов · 05.07.2016 · 14:02 · 682 views
Ўзбекистон ва Руминия иккиёқлама солиқ солинишини олдини олиш мақсадида Баённомани имзолашди
Ўзбекистон ва Руминия иккиёқлама солиқ солинишини олдини олиш мақсадида Баённомани имзолашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ва Руминия ўртасидаги иккиёқлама солиқ солинишини олдини олиш ҳамда даромад ва капиталга солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф этиш мақсадида Баённома имзолашди.

Мазкур Баённома 2016-йилнинг 4-июль куни Бухарест шаҳрида, Ўзбекистон делегациясининг Руминияга ташрифи доирасида имзоланган эди. Эслатиб ўтамиз, келишув 1996-йил 6-июнда имзоландан эди.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев ҳамда Жамоат молиялари вазирлигининг Бош вазири Габриэл Бирис томонидан имзоланди.

Баённома солиқларни тўлашдан бош тортишни бартараф этиш учун солиқ соҳасидаги ахборот алмашинувининг самарали механизмларини кенгайтиришга ҳамда уларни ундириб олишда амалий кўмак кўрсатишга йўналтирилган янги қоидаларни Битимга киритилишини кўзда тутади.

Мазкур халқаро шартнома солиққа оид қонунбузарликларга қарши курашишда икки томонлама ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига ва икки давлат солиқ қонунчилигига амал қилинишини таъминлашга хизмат қилади.