Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар

Беҳзод Ҳожиматов · 20.12.2024 · 07:55 · 702 views
Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар
Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 декабрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Икки томонлама кун тартибидаги ҳамда минтақавий ташкилотлар доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Хавфсизликка таҳдид ва хатарларга қарши курашни кучайтириш мақсадида икки мамлакат махсус хизматлари ўртасидаги яқин ва самарали ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.