Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчиларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчиларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчиларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 25 январь куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ташриф билан мамлакатимизда бўлди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги "Амирсой" курорт мажмуасида Қирғизистон Президенти билан норасмий учрашув ўтказди.

Етакчилар икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар.

Қирғизистон Президенти тоғ-чанғи мажмуасида яратилган шароитлар ва унинг жаҳоннинг юксак стандартларига мос замонавий инфратузилмасини юқори баҳолади.

Ўзбекистон ва Қирғизистонда мамлакатларимизнинг ноёб геоландшафти ва хилма-хил табиатини ҳисобга олган ҳолда курорт-рекреация марказларини ташкил этишга қаратилган қўшма лойиҳаларни илгари суришга келишиб олинди.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.