Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Корея фарматсевтика саноатини ривожлантириш бўйича меморандум имзоладилар

Дилафруз Ниязова · 11.12.2025 · 17:35 · 248 views
Ўзбекистон ва Корея фарматсевтика саноатини ривожлантириш бўйича меморандум имзоладилар
Ўзбекистон ва Корея фарматсевтика саноатини ривожлантириш бўйича меморандум имзоладилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 8 декабрь куни Агентлик директори Абдулла Азизовнинг Кореяга хизмат сафари доирасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Корея Озиқ-овқат ва дори воситалари хавфсизлиги вазирлиги (MFDS) тасарруфидаги Korea Pharmaceutical Traders Association ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандум Кореянинг фармацевтика ва косметика компанияларини “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластерига жалб этиш, қўшма инвестиция лойиҳаларини ривожлантириш ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Томонлар ушбу ҳамкорлик саноат зонасида янги қувватларни ташкил этиш, тажриба алмашиш ва фармацевтика соҳасининг инновацион ривожига хизмат қилишини таъкидладилар.