Ўзбекистон ва KIND инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни тезлаштиради
Ўзбекистон ва KIND инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни тезлаштиради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 15 июнь куни транспорт вазири Илҳом Махкамов Корея Республикасининг хорижий инфратузилма ва шаҳарсозликни ривожлантириш корпорацияси (KIND) президенти ва бош ижрочи директори Ким Бок-Хван бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда томонлар ўртасида ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, уларнинг жорий ҳолати ва келгусида бажариладиган ишлар муҳокама qilindi.Xususan, транспорт вазири Корея ҳукумати томонидан “Ақлли аэропорт шаҳарчаси” мастер режасини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатилаётган қўллаб-қувватлов учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.
Шу билан бирга, мазкур лойиҳа бугунги кунда жуда долзарб эканлиги, мастер режани тўғри ишлаб чиқиш, ривожлантириш йўналишларини аниқ белгилаш ҳамда унда Корея шаҳарсозлиги тажрибасини қўллаш орқали йирик транспорт инфратузилмасини барпо этиш учун замин яратилиши таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, учрашувда Янги Тошкент халқаро аэропортини барпо этиш лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳам муҳокама этилди.
Учрашув якунида, томонлар ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича зарур чоралар кўрилиши юзасидан келишиб олинди.