Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё ўйинларининг ярим финалида Япония терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Япония чорак финал учрашувида КХДРни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Ушбу учрашув якунларига кўра, мусобақа мезбонлари финалга чиқиш учун Ўзбекистон терма жамоасига рақиб бўлди.
Ярим финал учрашуви 30 сентябрь куни «Нагай» стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 15:30 да бошланиши режалаштирилган.