Спорт

Мария Тимофеева Портудаги WTA 125 турнири финалига чиқди

Мария Тимофеева Портудаги WTA 125 турнири финалига чиқди
Мария Тимофеева Портудаги WTA 125 турнири финалига чиқди / Фото: WTA.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон вакили Мария Тимофеева Португалияда ўтказилаётган WTA 125 тоифасидаги Eupago Porto Open турнири финалига йўл олди.

Тимофеева ярим финал учрашувида Словакия вакили Мия Поганковяни уч сетда 6:2, 6:7(3), 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашув 2 соат 38 дақиқа давом этди. Ғалабадан сўнг Тимофеева турнирнинг бош соврини учун курашиш имкониятига эга бўлди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.