Ўзбекистон

Миграция агентлиги Бахтиёр Мўминовнинг ҳолатига ойдинлик киритди

Миграция агентлиги Бахтиёр Мўминовнинг ҳолатига ойдинлик киритди
Миграция агентлиги Бахтиёр Мўминовнинг ҳолатига ойдинлик киритди / Фото: Сурат сунъий интеллекти ёрдамида яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Россияда оғир аҳволга тушиб қолгани ҳақида аввалроқ ижтимоий тармоқларда маълумот тарқалган Бахтиёр Мўминов Россия Федерацияси фуқароси ҳисобланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миграция агентлигининг расмий баёнотида маълум қилинди.

Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ва Ўзбекистоннинг Ростов-на-Дону шаҳридаги Бош консулхонаси воқеа жойига бориб, эркакнинг шахсини аниқлади.

Текширув давомида Бахтиёр Мўминов 1990-йилларда оиласи билан бирга Россияга кўчиб ўтгани, кейинчалик эса ушбу мамлакат фуқаролигини олгани аниқланган.

Тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тарқалган видеода акс этган эркак Россия фуқароси эканини тасдиқлади.

Бахтиёр Мўминовнинг яқин қариндошлари ҳам Россия Федерацияси фуқаролари ҳисобланади.

Миграция агентлиги ўз ваколатлари доирасида хорижда оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига амалий ёрдам кўрсатишини таъкидлади.

Бундай ҳолатларда фуқаролар Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига мурожаат қилишлари мумкин.

Ёрдам олиш учун 1282 қисқа рақами ва 24 соат ишлайдиган @huquqiyyordamuzbot Telegram-боти ҳам мавжуд.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.