Шошилинч
Ўзбекистон

Корея элчихонаси видеороликлар танлови ғолибларини тақдирлади

Корея элчихонаси видеороликлар танлови ғолибларини тақдирлади
Корея элчихонаси видеороликлар танлови ғолибларини тақдирлади / Фото: Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси сунъий интеллект ва иқлим ўзгариши мавзуларига бағишланган Digital Global Campaign 2026 видеороликлар танлови ғолибларини тақдирлади. Бу ҳақда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

Тақдирлаш маросими 17 ноябрь куни бўлиб ўтди. Танловда Ўзбекистоннинг 16 ёшдан 35 ёшгача бўлган фуқаролари иштирок этди.

Танлов Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан 2026 йилда ташкил этилган YouthFULL Tomorrow рақамли халқаро кампанияси доирасида ўтказилди.

Иштирокчилар икки мавзудан бири бўйича видеороликлар тақдим этди: «Ёшлар ва сунъий интеллектни ривожлантириш» ёки «Иқлим инқирози ва ёшлар ҳаракатлари».

Элчихона ва соҳавий ташкилотлар вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати танлов ишларини баҳолаб, уч нафар ғолибни аниқлади.

Биринчи ўринни Хонзода Абдураҳмонова эгаллади. Биринчи ва иккинчи ўрин соҳибларига Galaxy Tab планшетлари топширилди.

Учинчи ўрин ғолиби эса чангютгич билан тақдирланди.

Корея элчихонаси оммавий дипломатия соҳасидаги турли ташаббуслар орқали Ўзбекистон билан икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашни давом эттириш ниятида эканини билдирди.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.