Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси шахмат Олимпиадасида тўққизинчи ғалабасини қўлга киритди. Мусобақанинг 10-турида Ўзбекистон Арманистон терма жамоасини 3,5:0,5 ҳисобида мағлуб этди.
Нодирбек Абдусатторов Айк Мартиросянни, Жавоҳир Синдаров Роберт Ованнисянни, Муҳиддин Мадаминов эса Габриэль Саргиссянни мағлуб этди. Нодирбек Ёқуббоев ва Шант Саргсян ўртасидаги партия дуранг билан якунланди.
Ушбу ғалаба Ўзбекистон терма жамоаси учун мусобақадаги тўққизинчи ғалаба бўлди. Жамоа яна икки очко ишлаб олди ва 16 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда.
10-турда Ўзбекистоннинг иккинчи ва учинчи терма жамоалари ҳам иштирок этди.
Ўзбекистон-2 терма жамоаси Ҳиндистонга 0,5:3,5 ҳисобида мағлуб бўлди. Жаҳонгир Воҳидов Р. Прагнанандҳага, Абдисалим Абдималик Аржун Эригайсига қарши дуранг ўйнади, Муҳаммадзоҳид Суяров Ниҳал Саринга, Ортиқ Ниғматов эса Гукеш Д.га ютқазди.
Ўзбекистон-3 терма жамоаси Исроилга 1,5:2,5 ҳисобида мағлуб бўлди. Саидакбар Сайдалиев Максим Родштейнга, Баҳром Баҳриллаев Авиталь Боруховскийга ютқазди, Алмас Раҳматуллаев Яхли Соколовский билан дуранг ўйнади, Муҳаммадали Абдураҳмонов эса Илья Смиринни мағлуб этди.