Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Қозоғистонга келди

Ўзбекистон Президенти Қозоғистонга келди
Ўзбекистон Президенти Қозоғистонга келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остона шаҳрига келди.

Пойтахт аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси кузатувчи давлат раҳбари мақомида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.