Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Мўғулистондан Оҳангарон туманига 20 000 та Баят қўйи импорт қилинади

UzDaily · 20.06.2026 · 22:55 · 29 views
Мўғулистондан Оҳангарон туманига 20 000 та Баят қўйи импорт қилинади

Мўғулистондан Оҳангарон туманига 20 000 та Баят қўйи импорт қилинади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мўғулистондан 2026 йилга қадар йигирма минг бош Баят зотли қўйлар Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманига етказиб берилади.

Тегишли келишувларга Ўзбекистон делегациясининг Мўғулистонга ишчи ташрифи давомида эришилди. Ишчи гуруҳ таркибига Оҳангарон тумани ҳокими Б. Норқобилов, Тошкент вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ҳ. Отабоев, шунингдек, етакчи фермерлар, тадбиркорлар ва тегишли мутахассислар кирган.

Сафар доирасида икки ҳудуд ўртасида чорвачилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, илғор тажрибаларни ўрганиш ва ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Учрашувлар ва музокаралар жараёнида чорвачилик тармоғини ривожлантириш, наслли ҳайвонлар сонини кўпайтириш, маҳсулдорликни ошириш ҳамда замонавий фермерлик усулларини жорий этиш бўйича фикр алмашилди.

Делегация Мўғулистоннинг бир қатор йирик чорвачилик хўжаликларида бўлиб, уларнинг фаолияти, наслчилик ишларини ташкил этиш тажрибаси ва ҳайвонларни парваришлаш тизими билан яқиндан танишмоқда.

Айниқса, маҳаллий иқлим шароитига мослашувчанлиги, маҳсулдорлиги ва юқори наслдорлик хусусиятлари билан ажралиб турадиган «Баят» зотли қўйларга қизиқиш билдирилди. 

Учрашув давомида Мўғулистондан Оҳангарон туманига жорий йилда 20 минг бош «Баят» зотли қўйларни олиб келиш бўйича келишувга эришилди.

UzDaily · 👁 29 views · 20.06.2026 · 22:55