Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

МБ импорт бўйича келтириладиган товарлар бўйича шартномалар тўловлари ўз вақтида амалга оширилмоқда

Беҳзод Ҳожиматов · 01.05.2017 · 11:15 · 450 views
МБ импорт бўйича келтириладиган товарлар бўйича шартномалар тўловлари ўз вақтида амалга оширилмоқда
МБ импорт бўйича келтириладиган товарлар бўйича шартномалар тўловлари ўз вақтида амалга оширилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Кейинги кунларда бир қатор интернет нашрларда Ўзбекистон тижорат банкларида импорт шартномалари бўйича ва етказиб берилган товарлар учун тўловларни амалга ошириш операциялари тўхтатиб қўйилгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.

Марказий банк маълум қиладики, импорт бўйича келтириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича шартномалар тўловлари ўз вақтида ва тўла ҳажмда амалга оширилмоқда ва уларнинг тўхтатиб қўйилгани ҳақидаги гап-сўзлар мутлақо асоссиздир.

Таъкидлаш лозимки, мамлакат тижорат банклари ўз мижозларининг хорижий ҳамкорлари олдидаги мажбуриятларини бажаришига бундан кейин ҳам узлуксиз кўмак бериб боради.