Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Agat Credit 50 млрд сўмлик кредит жалб қилади

UzDaily таҳририяти · 07.08.2026 · 12:15 · 40 views
Agat Credit 50 млрд сўмлик кредит жалб қилади
Agat Credit 50 млрд сўмлик кредит жалб қилади / Фото: CBU.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Agat Credit микромолия ташкилоти акциядорлари «Бизнесни ривожлантириш банки»дан 50 миллиард сўм миқдорида кредит жалб қилишни маъқуллади. Тегишли қарор 2026 йил 5 август куни бўлиб ўтган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қабул қилинди. Бу ҳақда Openinfo корпоратив ахборотни ошкор қилиш тизими хабар берди.

Қабул қилинган қарорга кўра, кредит 36 ойгача бўлган муддатга йиллик 23 фоиз ставкада тақдим этилади. Шартномада олти ойлик имтиёзли давр назарда тутилган. Кредит таъминоти сифатида компания стандарт кредит портфелини тақдим этади.

Айни пайтда Agat Credit компаниясининг умумий ҳажми 180 миллиард сўм бўлган учта облигация чиқарилиши муомалада мавжуд. Компания жойлаштирган барча облигациялар умумий ҳажми 250 миллиард сўмга етган бўлиб, уларнинг иккита чиқарилиши тўлиқ сўндирилган.

Бундан ташқари, компания 10 миллион АҚШ доллари ҳажмида, купон ставкаси йиллик 11,5 фоизни ташкил этувчи корпоратив облигацияларни хорижий валютада жойлаштиришни режалаштирмоқда.