Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Наманганда Корея технологиясидан фойдаланган ҳолда балиқ етиштириш маркази ташкил этилади

Дилафруз Ниязова · 14.08.2026 · 11:45 · 33 views
Наманганда Корея технологиясидан фойдаланган ҳолда балиқ етиштириш маркази ташкил этилади
Наманганда Корея технологиясидан фойдаланган ҳолда балиқ етиштириш маркази ташкил этилади / Фото: Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наманган вилоятида Жанубий Кореянинг U&K GLOBAL компанияси иштирокида замонавий балиқ етиштириш марказини қуриш режалаштирилган. Лойиҳа замонавий технологияларни жорий этиш ва озуқа ишлаб чиқариш, балиқ етиштириш ва маҳсулотларни қайта ишлашни ягона ишлаб чиқариш циклига интеграциялашни ўз ичига олади.

Лойиҳани амалга ошириш истиқболлари U&K GLOBAL президенти Лим Санг-хва билан учрашувда муҳокама қилинди.

Лойиҳа доирасида балиқчиликда ёпиқ ишлаб чиқариш занжири — ем ишлаб чиқариш, замонавий технологиялар асосида балиқ етиштириш ва маҳсулотни қайта ишлаш жараёнларини ягона тизимга бирлаштириш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, балиқ етиштиришда RAS (Recirculating Aquaculture System) технологиясини жорий этиш кўзда тутилган. Бу сувни қайта айлантириб фойдаланиш орқали ресурсларни тежаш, сув сифатини назорат қилиш ва барқарор ишлаб чиқариш шароитини таъминлаш имконини беради.

Тизимда сув ҳарорати, кислород миқдори, pH ва бошқа кўрсаткичлар автоматик мониторинг қилинади, бу эса ишлаб чиқариш самарадорлигини оширади.

Натижада “ем ишлаб чиқариш → балиқ етиштириш → қайта ишлаш” тамойили асосида тўлиқ қўшилган қиймат занжири шакллантирилади.

Мазкур лойиҳа Наманган вилоятида балиқчиликни янги босқичга олиб чиқиш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга хизмат қилади.