Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Сербия савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиради

Дилафруз Ниязова · 14.08.2026 · 11:10 · 19 views
Ўзбекистон ва Сербия савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистон ва Сербия савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиради / Фото: Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 13 август куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Сербия Республикасининг халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалаларига масъул вазири Ненад Попович билан онлайн музокаралар ўтказди.

Томонлар Ўзбекистон–Сербия савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларининг ривожланиши ҳамда уларни янада кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқдилар.

Жорий йилнинг кузида Белград шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишига тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Аниқ савдо ва инвестиция ташаббуслари муҳокама қилинди. Фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, машинасозлик, тўқимачилик соҳаси ва транспорт инфратузилмаси истиқболли йўналишлар сифатида белгиланди.

Музокаралар якунида ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва янги лойиҳаларни илгари суриш бўйича қўшма ишларни давом эттиришга келишиб олинди.