Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистонда ҳар минг аҳолига 32 та тадбиркорлик субъекти тўғри келади

UzDaily таҳририяти · 01.08.2026 · 20:11 · 36 views
Ўзбекистонда ҳар минг аҳолига 32 та тадбиркорлик субъекти тўғри келади
Ўзбекистонда ҳар минг аҳолига 32 та тадбиркорлик субъекти тўғри келади

 Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ҳар 1000 нафар аҳолига 32 та тадбиркорлик субъекти тўғри келади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилди.

Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, ҳар минг нафар аҳолига 50 та тадбиркорлик субъекти тўғри келади. Кейинги ўринларда Хоразм вилояти — 46 та, Сирдарё вилояти — 41 та ва Навоий вилояти — 38 та кўрсаткич билан қайд этилган.

Жиззах ва Бухоро вилоятларида ҳар минг аҳолига 35 тадан тадбиркорлик субъекти тўғри келади. Тошкент вилоятида бу кўрсаткич 33 тани, Андижон вилоятида эса 32 тани ташкил этган.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳар минг аҳолига 30 та тадбиркорлик субъекти тўғри келади. Фарғона ва Самарқанд вилоятларида бу кўрсаткич 27 тадан, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида эса 26 таданни ташкил этган.

Энг паст кўрсаткич Сурхондарё вилоятида қайд этилган бўлиб, ҳар минг нафар аҳолига 24 та тадбиркорлик субъекти тўғри келади.

Статистика идораси маълумотларига кўра, барча кўрсаткичлар яхлитланган ҳолда келтирилган.