Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Корея фармацевтика ва косметика ишлаб чиқариш масалаларини муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 13.08.2026 · 16:55 · 28 views
Ўзбекистон ва Корея фармацевтика ва косметика ишлаб чиқариш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Корея фармацевтика ва косметика ишлаб чиқариш масалаларини муҳокама қилишди / Фото: Тиббиёт ва фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов бошчилигидаги делегация Ўзбекистон–Корея бизнес форумида иштирок этди.

Форумда Корея Республикаси Ҳукумати вакиллари, йирик компаниялар раҳбарлари ҳамда ишбилармон доиралар иштирокида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда янги инвестиция ташаббусларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир доирасида фармацевтика ва косметика соҳасида фаолият юритувчи MIBA компанияси раҳбарияти билан алоҳида музокаралар ўтказилди. Учрашувда Ўзбекистонда фармацевтика ва космецевтика саноатини ривожлантириш учун яратилган имкониятлар, инвестициявий имтиёзлар ҳамда «BioPharma City» фармацевтика кластери салоҳияти тақдим этилди.

Музокаралар давомида Ўзбекистонда қўшма ишлаб чиқариш лойиҳаларини йўлга қўйиш, инвестицияларни жалб этиш ва замонавий технологияларни жорий қилиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида MIBA компанияси раҳбарияти ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини муҳокама қилиш мақсадида мамлакатимизга таклиф этилди.