Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистонда тўқимачилик ишлаб чиқариши 10,1 фоизга ошди

Дилафруз Ниязова · 14.08.2026 · 12:00 · 21 views
Ўзбекистонда тўқимачилик ишлаб чиқариши 10,1 фоизга ошди
Ўзбекистонда тўқимачилик ишлаб чиқариши 10,1 фоизга ошди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистоннинг йирик корхоналари томонидан 54,4 трлн сўмлик тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ишлаб чиқариш ҳажми 10,1 фоизга ошди, тўқимачилик маҳсулотлари экспорти эса 24,1 фоизга кўпайиб, 1,6 млрд долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Тўқимачилик маҳсулотлари экспортининг асосий қисмини тайёр тўқимачилик буюмлари ташкил этди. Уларнинг улуши умумий экспорт ҳажмининг 53 фоизига тенг бўлди.

Экспорт таркибида ип-каланинг улуши 31 фоизни, трикотаж матосининг улуши 9 фоизни, газламаларнинг улуши эса 5 фоизни ташкил қилди.

Шунингдек, пайпоқ-трикотаж маҳсулотлари ва гиламлар ҳиссасига 1 фоиздан тўғри келди.

Шундай қилиб, 2026 йилнинг биринчи олти ойида Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари экспортининг 84 фоизи тайёр тўқимачилик буюмлари ва ип-кала ҳиссасига тўғри келди.