Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва DowGene биотехнология соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 11.08.2026 · 18:20 · 34 views
Ўзбекистон ва DowGene биотехнология соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва DowGene биотехнология соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов бошчилигидаги делегациянинг Корея Республикасига амалий сафари доирасида биотехнология ва молекуляр диагностика соҳасида фаолият юритувчи “DowGene Co., Ltd.” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Мулоқотда генетик ва молекуляр диагностика, ДНК таҳлили, инновацион диагностика маҳсулотларини маҳаллийлаштириш, технологиялар трансфери ҳамда қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар замонавий диагностика технологияларини Ўзбекистонда жорий этиш, биотехнология соҳасида илмий ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, инновацион ечимларни тиббиёт амалиётига татбиқ этиш имкониятлари юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашув давомида Корея компанияси вакилларига «BioPharma City» ҳудудида шакллантирилаётган замонавий ишлаб чиқариш ва илмий-тадқиқот инфратузилмаси, хорижий компаниялар учун яратилган имкониятлар, хусусан, R&D марказларини ташкил этиш, инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва технологиялар трансфери лойиҳаларини амалга ошириш шарт-шароитлари тақдим этилди.

Учрашув якунида томонлар биотехнология ва молекуляр диагностика йўналишларида амалий ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда истиқболли ташаббусларни амалга ошириш бўйича мулоқотларни давом эттиришга келишиб олдилар.