Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

«Жалолиддин Мангуберди» поездлари 16 августгача йўналишини ўзгартиради

Дилафруз Ниязова · 11.08.2026 · 18:20 · 22 views
«Жалолиддин Мангуберди» поездлари 16 августгача йўналишини ўзгартиради
«Жалолиддин Мангуберди» поездлари 16 августгача йўналишини ўзгартиради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 11–16 август кунлари техник сабабларга кўра Тошкент — Хива йўналишида ҳаракатланувчи «Жалолиддин Мангуберди» юқори тезликдаги электропоездларининг ҳаракат тартиби ўзгаради. Бу ҳақда «Temiryo‘lekspress» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Йўловчи ташувчи №752 «Тошкент Йўловчи — Хива» поезди кўрсатилган даврда амалдаги жадвал асосида «Тошкент Йўловчи» станциясидан Урганч станциясигача ҳаракатланади.

№751 «Хива — Тошкент Йўловчи» поезди ҳам 11–16 август кунлари Урганч станциясидан жўнайди.

Ўзгаришлар даврида йўловчилар учун Хива — Урганч йўналиши бўйича автобус қатнови ташкил этилади. Йўловчилар Хива станциясига соат 07:00 гача етиб келишлари лозим.

Автобус Хива станциясидан Урганч станцияси томон соат 07:10 да жўнайди.

Урганч станциясидан поездларнинг жўнаши белгиланган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.

Йўловчиларга сафарларни режалаштиришда вақтинчалик ўзгаришларни инобатга олиш тавсия этилди.